Линклар

logo-print

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида илк бор ўтказилаётган қўшма ҳарбий машқлар бугун Қозоғистонда ниҳоясига етди. Келаси ҳафтада улар ғарбий Хитойда давом эттирилади.


Мақсади аксилтеррор кураш доирасида тайёргарлик кўришдан иборат бўлган ҳарбий машқларда Қозоғистон, Қирғизистон ва Россиядан 500 аскар иштирок этмоқда. Хитой ва Тожикистон ўз кузатувчиларини юборган.

Машқларнинг Kозоғистонда ўтказилган қисмида аскарлар эҳтимолий террорчи гуруҳлар жойлашган ҳудудларга парашютдан сакраш ва террорчиларни йўқ қилишни машқ қилдилар.

Келаси ҳафтада Хитойнинг Шинжон вилоятида давом эттириладиган қисмида машқлар иштирокчилари террорчилар томонидан гаровга олинган одамларни озод этиш йўлларини ўрганадилар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо Ўзбекистон аскарлари машқларда қанташмаяптилар.

Ташкилот 1996 йилда “Шанхай бешлиги” номи остида Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан тузилган эди. Ўзбекистон унга 2001 йилда қўшилган.
XS
SM
MD
LG