Линклар

logo-print

Ўтган йили октябр ойида Индонезиянинг Бали оролидаги портлашларни уюштирганларнинг бири, Амрозий бин Нурҳасям, кеча ўлим жазосига ҳукм этилганини хабар берган эдик.


202 одам ўлимига сабабчи бўлган Амрозий шаҳид бўлиш истагини бир неча марта билдирган ва ўлим ҳукми ўқиб эшиттирилганида, одамларга қараб, жилмайган эди. Бироқ бугун у адвокатидан юқори инстанцияга аппеляция беришни сўради.
Адвокатнинг маълум қилишича, Амрозий бу ҳақдаги ҳужжатни бугун имзолаган.

Шу ҳафта сешанба куни Индонезия пойтахти Жакартадаги “Марриот” меҳмонхонасида портлаш юз берган, натижада 10 одам нобуд бўлган, яна 150 одам жароҳатланган эди. Ҳодисадан икки кун ўтиб Нурҳасям иши юзасидан ҳукм чиқарилди.

Айни вақтда меҳмонхонага ҳужум қилган террорчининг Жамоаи Исломия ташкилоти аъзоси экани аниқланган.
Индонезия полициясининг маълум қилишича, портлаш жойида бир бош топилган ва у 28 ёшлик Асман Латинсанига тегишли экани аниқланган.

Бош сурати Жамоаи Исломия гуруҳининг ҳозирда қамоқда сақланаётган икки аъзосига кўрсатилган. Ҳар иккала маҳбус унинг Латинсанига тегишли эканини тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG