Линклар

Германиянинг Афғонистондаги қўшинлари Кобулдан 50 километр нарида жойлашган Чорикор шаҳрида ҳам жойлаштирилиши мумкин.


Буни бугун Германия Мудофаа вазири Петер Штрук “Нойнбюргер Нахрихтен” немис газетасига берган интервьюсида қайд этди.

БМТ мандати билан Афғонистонда жойлаштирилган тинчлик сақловчи қўшинлар устидан қўмондонлик душанба куни Германия ва Голландиядан НАТОга топширилади.

Штрукнинг шу муносабат билан Кобулга бориши ва Афғонистон рамийлари билан қўшинларнинг Чорикорда жойлаштирилиши масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG