Линклар

АҚШ Марказий қўмондонлигининг билдиришича, кеча Бағдоднинг Мансур даҳасида ўқ еган аскар бугун касалхонада вафот этди. Унга ким ўқ узгани номаълум.


Айни вақтда АҚШ аскарлари Ироқнинг Тикрит шаҳридаги бозорда икки кишини отиб ўлдирганлар. Яна икки одам тан жароҳатлари олган.

Полковник Стив Расселлнинг билдиришича, АҚШ ҳарбийлари автомашинадан қурол-аслаҳани тушираётган дамда бир ироқлик АК-47 автоматини олиб қочишга уринган, кўп ўтмай унга бошқа кишилар ҳам қўшилган, сўнг АҚШ ҳарбийлари ўт очишга мажбур бўлганлар.

Стив Рассел бир яраланган одам касалхонага етказилгани, бошқаси қочиб улгурганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG