Линклар

"Туркманистондаги вазият ҳақида турли гуруҳлар турлича гапирмоқда аммо ҳамма гап уни ўзгартиришдадир", - деди мамлакатнинг Исроил ва Туркиядаги собиқ элчиси¸ янги тузилган республикачилар партиияси раҳбари Нурмуҳаммад Ҳанамов "Oзодлик" журналистлари билан учрашув чоғида. Вазиятни ўзгартириш учун мамлакатда федерализм ғоялари қарор топиши зарур деб таъкидлади Ҳанамов

"Федерализм зарур. Нима учун десангиз¸ биз марказдан бошқарув тизимини совет даврида кўрдик¸ бу тизимнинг давомини Ниëзов режими даврида ҳам кўрдик. Бу ҳеч қачон иқтисоднинг ўсишига ҳизмат қилмайди¸ аксинча орқага тортади. Шунинг учун барчани ҳуқуқларини ўз қўлларига бериб марказлаштиришдан четлашсак жуда самарали бўлишига мен жуда инонаман."

Ҳанамовнинг гаплари ҳавога узатилгандан кейин "Озодлик" радиоси туркман xизмати столидаги телефон жиринглади. Ашҳабаддан Нурберди Нурмамад мақола юзасидан эътироз билдириб қўнғироқ қилаëтганди.

"Нурберди Нурмамат 1989 йилда туркманистонда тузилган "Оғзибирлик" ҳаракати асосчиси. Муҳолифат фаолияти боис Туркманбоши Сапармурод Ниëзов тарафидан қамоққа ташланди. АҚШ ҳукумати ва қатор ҳалқаро ташкилотлар талабига кўра қамоқдан озод қилинди. Ҳозир Ашҳабадда уй қамоғида сақланмоқда. Мамлакатни тарк қилмаган муҳолифат вакилларидан бири."

Ҳуллас Ашҳабаддан телефон қилган муҳолифат вакили Нурберди Нурмуҳаммадов мамлакатга унитар давлат ғояси зарурлигига эътибор қаратди.

"Яқинда Озодлик радиоси эшиттиришларидан бирида муҳолифатдаги республика партияси раҳбари Нурмуҳамад Ҳанамовнинг федерализм бoрасидаги идаоларини эшитдим.Жаноб Ҳанамовдан узр сўраб ўз эътирозларимни билдирсам. Биринчидан ҳозир Туркманистонга федерализм зарур деганк фикр янглиш ва ўринсиз гапдир. Иккинчидан мен Туркманистон унитар давлат сифатида қолиши тарaфдориман."

Ҳўш нима бўлибди?, бир сиëсатчи фикрига иккини сиëсатчи эътироз билдирди. Буни нимаси ажабланарли дейиши мумкин Туркманистонда аҳволдан беҳабар одам.

Туркман xизмати раҳбари Ноз-назар ҳоним муҳолифат асосчиларидан бирининг қўрқмасдан мамлакат ичкарисидан четга телефон қилиши кўрилмаган бир жасорат тимсоли эканлигини таъкидлайди.

Туркманларда қўрқоқни қувлайверсанг ботир бўлади деган мақол бор¸ одамларнинг қўрқмасдан мамлакат ичкарисидан фикр билдираëтгани қўрқув салтанати емирилганидан дарак бермоқда дейди Туркман журналисти Рўзназар Ҳудойбердиев. Шу ўринда мунозарага сабаб бўлган федерализми ғоясига тўҳталсак¸ барча элатлар ва этник озчиликларга максимум ҳуқуқлар берувчи бу ғоянинг нимаси ëмон? Бу саволга жавоб берган "Oғзибирлик" ҳаракати асосчиси Нурберди Нурмамад туркманлар орасидаги тийра айрилиги яни қабилачилик муаммоларига эътиборимизни қаратади.

"Туркманистон давлат байроғида, беш қабилани акс эттирган беш юлдуз тимсоли ҳам нотўғри¸ У миллат бирлигидан эмас балки миллат майда қабилалардан иборатлигидан далолат каби кўринмоқда"

Шу ўринда Туркманларнинг Така Ëвмуд¸ Гўклан¸ Ëзир Алили Салир каби кабилалардан иборат эканлиги.Бир қабила вакили иккинчи қабила билан қиз олиб қиз бермаслиги ва қабилалар ўртасида асрлик адоват мавжудлигини ҳам эслатиб ўтиш лозим. Туркман журналисти Олломурот Раҳим Федерализм ғояси мамлакатдаги эски адоватларнинг қўзғалишига олиб келиши мумкинлиигини айтади.

"Такалар Йовмудлар Эрсарилар ўртасида даво жанжаллар бошланиб кетишига ҳақиқатдан сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари этник озчиликлар¸ Қозоқлар бор¸ ўзбеклар¸ руслар бор. Федерализм деб бўлиниб кетса менинча яҳши бўлмайди."

Олломурот Раҳим бундан иккиюз йил олдин Туркман шоири Маҳтумқули ëзган шер мамлакат бирлиги учун энг яҳши шиор эканини айтади.

Така¸ Йовмуд ¸Гоклан, Язир, Алили.

Бир давлата қулуқ этсак бешимиз деб ëзганди Mаҳтумқули.

Кузатувчилар трейболизм¸ яни қабилачилик муаммоси Сапармурод Ниëзов яратган ëпиқ режим ичида вақт соатини кутаëтган бомба эканлигини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG