Линклар

logo-print

Дунëдаги биринчи фазовий никоҳ бугун ер орбитасида ўтказилиши кутилмоқда.


Россиялик фазогир Юрий Маленченко ўзининг АҚШда истиқомат қилаëтган қаллиғи Екатрина билан фазода никоҳдан ўтади. Тантаналар учишни бошқариш маркази ва фазо кемаси ўртасидаги алоқа пайтида амалга оширилади.
Келин бўлмиш Екатрина Дмитриева АҚШнинг Теҳас штатида яшайди. Штат қонунлари фазовий никоҳга монелик қилмайди.
Россия космик агентлиги аввалига бундай никоҳга қаршилик билдирган бўлсада¸ кейинчалик рози бўлди.
Маленченко Теҳасдаги қаллиғи қучоғига фақат октябрдагина қайта олади.
XS
SM
MD
LG