Линклар

Ливан ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиб¸ Исроилнинг Ливанга қарши ҳаво ҳужумларини тўхтатишни сўради.


Ливандаги Ҳезбуллоҳ гуруҳи Исроилни ўз аъзоларидан бирини ўлдирганликда айблаб¸ якшанба куни Исроилнинг Шаломи қишлоғига ҳужум уюштирди. Оқибатда бир исроиллик нобуд бўлди.
Исроил мазкур ҳужум учун ўч олиш мақсадида Ҳезбуллоҳ гуруҳининг Ливандаги позицияларини бомбардимон қилмоқда.
Айни пайтда¸ Исроил ҳукумати Ҳезбуллоҳ ҳужумларига жавоб тариқасида Сурияга қарши ҳарбий тадбирлар кўриши мумкинлигидан ҳам огоҳлантирди. Исроил расмийлари БМТ Хавфсизлик кенгашига Суриянинг Ҳезбуллоҳ гуруҳини қўллаб-қувватлаëтгани ҳақидаги шикоят билан мурожаат қилишди.
XS
SM
MD
LG