Линклар

Бугун Либерия раҳбари Чарлз Тэйлор ўзининг президентлик ваколатларини вице-президент Мозес Блага топширди.


Маълумотларга қараганда¸ Мозес Бла октябр ойигача президентлик вазифасини бажаради ва 2 октябрда Либерияда умум миллий сайловлар ўтказилади.
Кеча Тэйлор Қўшма Штатлар босими натижасида ҳокимиятдан кетишга мажбур бўлганини айтди. Вашингтон маъмурияти Либерияда тинчлик ўрнатиш учун¸ Тэйлордан мамлакатни тарк этишни талаб қилди.
БМТ Трибунали томонидан уруш жиноятларида айбланаëтган Тэйлорнинг ўзига сиëсий бошпана берган Нигерияга жўнаб кетиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG