Линклар

logo-print

Бугун НАТО Афғонистон пойтахти Кобулдаги халқаро тинчлик ўрнатувчи кучларга қўмондонлик қилиш навбатини қабул қилди.


Германия Мудофаа вазири Петер Штрукка кўра¸ НАТОнинг асосий вазифаси Кобулда хавфсизликни таъминлаш¸ демократик структуралар яратишда ëрдам бериш ва Афғонистоннинг террорчилар маконига айланишига йўл қўймасликдан иборат.
Айни пайтда¸ кеча Пактиë вилотида юз берган тўқнашув давомида АҚШ бошчилигидаги иттифоқдош кучларнинг Толибон аъзоларидан бирини отиб ўлдиргани ва уч кишини қўлга туширгани билдирилди. Кунар вилоятидаги расмийларга кўра¸ Толибон қолдиқлари кеча тунда Асадободдаги Америка ҳарбий базасига ракета ҳужуми уюштирган. Талофатлар ҳақида маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG