Линклар

logo-print

Ўзбекистон Олий Суди террорчиликда айбланиб¸ олий жазога ҳукм этилган Искандар Худойбергановнинг аппеляция тартибидаги мурожаатини инкор этди ва унга нисбатан эълон қилинган ўлим жазосини ўз кучида қолдирди.


Худойбергановнинг яқинлари 25 июлда қабул қилинган мазкур маҳкама қароридан кеча хабардор бўлганларини айтишди.
Искандар Худойберганов террорчилик билан шуғулланганликда айбланиб¸ 2000 йилда ҳибсга олинган ва ўтган ноябр ойида ўлим жазосига ҳукм этилган эди.
Худойберганов қийноққа солингани туфайли¸ ўзига қўйилган айбларга иқрор бўлганини айтди. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар Худойбергановнинг тақдири тўғрисида хавотирланиш билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG