Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:00

Сув тошқинидан бир йил ўтиб


А. Аррал Ўтган йили август ойининг биринчи ярмида Европа иқлимида юз берган кескин ўзгариш оқибатида Марказий Европанинг кўпгина ҳудудлари сув остида қолган эди. Натижада¸ бир қатор шаҳар ва қишлоқларга катта зарар етган эди.

Венгрия¸ Австрия¸ Руминия¸ Германия ва Чехия республикаси ўтган йилги сув тошқинидан зарар кўрган мамлакатлар қаторига киради. Мазкур ўлкаларда 100 дан ортиқ киши нобуд бўлди ва тошқиндан етган зарар миллиардлаб долларни ташкил этди.

Прага шаҳрини иккига ажратиб турадиган Влтава дарëси атрофидаги шаҳар ва қишлоқларга суринкали ëққан ëмғир оқибатида Праганинг марказий қисми сув остида қолди. Шаҳарнинг қадимий бинолари шикастланди. Метро бекатларини сув босди. Аммо¸ ҳар доимги сатҳидан 10 метрдан баландроққа кўтарилган сув Влтава дарëси устидаги машҳур Карл кўпригига зарар етказмади.

Бундан бир йил муқаддам ана шу кўприк устидан туриб мудҳиш сув тошқини ҳақида хабар берган ҳамкасбим Абдулло Искандар бир йил ўтиб яна бир бор шаҳар манзарасига назар ташлайди.

Дарвоқе¸ ўтган йилги сув тошқинида эвакуация қилинган тахминан 50 минг киши кўп ўтмай ўз уй-жойларига қайтиб боришди. Тошқин оқибатида катта зарар кўрган ҳайвонот боғи қайта очилди.

Прага мэри Павел Бемнинг Озод Европа - Озодлик радиосига айтишича¸ сув тошқинидан етган зарар миллардлаб долларни ташкил этади. Биргина метро тизимини таъмирлашнинг ўзи 250 миллион доллар талаб қилади ва таъмирлаш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

"Ўтган йилги тошқин натижасида ҳаммаси бўлиб мингдан кўпроқ - шаҳарга қарашли¸ шунингдек¸ хусусий биноларга зарар етди. Ҳозирга қадар уларнинг тахминан 85 фойизи қайта таъмирланди"¸ - дейди Прага мэри Павел Бем.

Бошқа томондан¸ бундан ўн икки ой олдин ҳукм сурган иқлимнинг бугун Прагада ҳам Европанинг бошқа минтақаларида ҳам бутунлай тескарисини кўриш мумкин. Одамлар ëмғир ëхуд сув тошқинидан эмас¸ балки жазирама иссиқдан аозб чекмоқда. Влтава дарëсининг суви ҳам ўзининг одатий сатҳида турибди.

Бундан ташқари Чехия¸ Словакия¸ Германия каби мамлакатлар қишлоқ хўжалиги бу йилги иссиқ иқлимдан зарар кўрмоқда. Маълумотларга кўра¸ иқлим туфайли қишлоқ хўжалиги кўрган зиëн миллиардлаб доллар билан ўлчанмоқда.
XS
SM
MD
LG