Линклар

Россия Бош прокуратураси депутат Сергей Юшенков қотиллиги бўйичп тергов ишлари якунланганини расман маълум қилди.


Россия Давлат Думаси депутати, “Либерал Россия” партияси ҳамраиси Сергей Юшенков жорий йилнинг 17 апрелида ўз уйи ёнида отиб ўлдирилган эди. Мамлакат Бош прокуратурасига кўра қотилликда гумон қилиниб ҳибсга олинган олти шахс вақтинча ҳибсхоналарга жойлаштирилган. Улар орасида “Либерал Россия” партиясининг сўл қаноти ҳамраиси Михаил Коданев ҳам бор. Терговчилар айнан Коданевни қотилликнинг асосий буюртмачиси дейишмоқда.
XS
SM
MD
LG