Линклар

Америка қўмондонлиги АҚШ самолётлари адашиб Афғонистон чегарасидаги Покистон ҳарбий таркибларини ўққа тутганини тан олди.


АҚШ самолётлари томонидан ўққа тутилиши натижасида, покистонлик икки чегарачи нобуд бўлган, биттаси яраланган.
Мазкур воқеа кеча коалиция кучлари вакиллари Пақтиё туманидаги тоғли ҳудудларда патрул назорати олиб бораётган пайтда содир этилган. Коалиция ҳарбийлари номаълум шахслар томонидан ўққа тутилгач, ҳаводан кўмак чақиришган.
Бўлиб ўтган воқеа юзасидан Покистон расмийлари ўз норозиликларини изҳор этдилар. АҚШ Марказий қўмондонлиги воқеани “тасодифий баҳтсизлик” дея изоҳлашмоқда.
XS
SM
MD
LG