Линклар

Афғонистон шимолидаги Ҳилманд шаҳарчасида портлаш юз берди.


Бомба йўловчи автобусига ўрнатилган бўлиб, портлаш оқибатида, 15 киши нобуд бўлди.
Хост шаҳрида эса толиблар 100 кишидан иборат гуруҳи афғон ҳукумат ҳарбийларига ҳужум уюштирди. Озодлик радиоси муҳбирининг хабар беришича, жанг давомида беш нафар афғон ҳарбийси ва ўндан ортиқ толиб нобуд бўлган.
Афғонистон пойтахти Кобулда икки талаба қўлбола бомба қурбони бўлди. Расмийлар тахминига кўра, талабалар террорчилик ҳаракати содир этиш ниятида бўлган.
XS
SM
MD
LG