Линклар

logo-print

Исроил ҳарбийлари кеча Рош-Хаайнда портлаш содир этган худкуш террорчининг уйини бузиб ташладилар.


Маълумотларга кўра, худкуш террорчининг уйи Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳри ёнида бўлган. Бундан ташқари Наблусда етти киши ҳибсга олингани айтилмоқда. Кеча Рош-Хаайнда содир этилган портлаш учун масъулиятни “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳи ўз зиммасига олган.
Ариэль қишлоғидаги автобус бекатида содир этилган иккинчи портлаш учун масъулиятни “Хамас” ҳаракати ўз зиммасига олган. Шунга қарамай, ҳаракат аъзолари, аслида исроилликларга ўқ узмаслик келишувини қўллашларини айтишган.
Исроил радиосига кўра, янги террорчилик ҳаракатлари хавфи ортиб бормоқда. Бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.
XS
SM
MD
LG