Линклар

Тайвань ҳарбийлари Шимолий Кореяга қарашли кемани ҳибсга олдилар.


Маълумотларга кўра, кема бортида хавфли кимёвий модда бўлган. Айни пайтда АҚШ маъмурияти Тайвань ҳарбийларининг бу ҳаракатини юқори баҳолади.
Кеча АҚШ Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотда айтилишича, Тайваньда ҳибсга олинган Шимолий Корея кемасида 40 тоннага яқин фосфор бирикмаси топилган. Бу бирикма асосан кимёвий қурол яратишда ишлатилади.
Сўнгги хабарларга кўра, бортдаги барча кимёвий моддалар тушириб қолингач, кема қўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG