Линклар

Чеченистоннинг Урус-Мартан туманидаги Рошни қишлоғи ёнида олиб борилган жанглар давомида бир Россия ҳарбийси нобуд бўлди, тўрт аскар яраланди.


Автура қишлоғи ёнида Новосибирск ОМОНи ўққа тутилди. Отишма давомида бир милиция ходими нобуд бўлди.
Грознийда меҳнат ва ижтимоий химоя бош инспектори Косум Жанралиев кетаётган машинага ҳужум уюштирилди. Жанралиев ва машинадаги яна икки шахс оғир яралангани айтилмоқда.
Шатой туманида 20га яқин қуролланган шахс Асланбек-Шерипов қишлоғининг милиция бўлимига ҳужум уюштирди. Ҳужум иштирокчилари милиция бўлинмаси биносини ёқиб юборишган. Бино ичидаги барча қуролларни йиғиштириб, милиция машиналарида воқеа жойидан яширинишган.
XS
SM
MD
LG