Линклар

Расмий Душанбе¸ Тожикистон ҳукуматининг собиқ расмийси Ҳабиб Насруллаевни Россиядан экстрадиция қилишни сўраганини билдирди.


Насруллаев сешанба куни Москва яқинида Россия милицияси томонидан ҳибсга олинди.
Тожикистон давлат истеъмолчилар иттифоқининг собиқ раиси Ҳабиб Насруллаев қотиллик¸ рухсатсиз қурол сақлаганлик ва жиноий гуруҳ ташкил қилганликда айбланмоқда.
Насруллаев Тожикистоннинг собиқ Ички Ишлар вазири Ëқуб Салимов билан 1997 йилда давлат тўнтариши қилишга уринганликда ҳам айбланмоқда.
Тожикистон ҳукумати Россияда ҳибсда сақланаëтган Салимовнинг ҳам экстрадиция қилинишини сўраган.
XS
SM
MD
LG