Линклар

logo-print

Бугун Ҳиндистон Бош вазири Атал Биҳари Важпаи қўшни Покистонни¸ Ҳиндистонга қарши фаолиятга чек қўйиб¸ тинчликка эришиш учун Ҳиндистон билан бирга ишлашга чақирди.


У бу ҳақда Ҳиндистоннинг Британия назоратидан озод бўлганининг 56 йиллиги муносабати билан Янги Деҳлида сўзлаган нутқида гапирди. Важпаига кўра¸ ядровий қуроли бор икки мамлакат ўртасида сулҳ ўрнатиш анча мушкул бўлиши мумкин. бироқ¸ агарда Ҳиндистон ва Покистон биргаликда иш олиб борса¸ тўсиқлар бартараф этилади.
Кеча Исломободда ўз мамлакати мустақиллик кунини нишонлаган Покистон Бош вазири Зафаруллохон Жамолий ҳам Ҳиндистон билан сулҳ ўрнатиш кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG