Линклар

АҚШнинг Ироқдаги ҳарбийларига кўра¸ бугун Ироқнинг Балад шаҳри яқинида АҚШ ҳарбий карвони номаълум кимсалар томонидан ўққа тутилгани оқибатида икки Америка аскари ва уч ироқлик жароҳатланди.


Ҳужумни партизанлар уюштирди¸ деган гумонлар айтилмоқда.
Фаллужа яқинида юз берган бошқа бир ҳодисада АҚШнинг бир неча аскари яраланди.
Бугун Бағдодда минглаб шиалар мазҳабдошининг мотам маросимида иштирок этишди. Марҳум чоршанба куни АҚШ аскарлари томонидан намойишчиларга қарата отилган ўқдан ҳалок бўлган эди.
Ҳодиса муносабати билан АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлиги шиалар пешволаридан кечирим сўради.
XS
SM
MD
LG