Линклар

Россия Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича¸ Чеченистон жанубида узоқдан бошқариладиган минадан Россиянинг беш аскари ҳалок бўлди.


Воқеа Чеченистоннинг Ведено минтақасида юз берди. Чечен сепаратистлари Россия ҳарбийларини ўққа тутгани натижасида бошқа беш аскар яраланди.
Россиянинг шимолий Кавказдаги минтақавий амалиëтлар бош қароргоҳнинг билдиришича¸ Россия ҳарбийлари уч нафар чечен сепаратистини ўлдирган ва кеча тунда олиб борилган қидирув амалиëтларида бошқа беш сепаратист қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG