Линклар

Шимолий Америка тарихида энг катта электр қуввати узилиши юз берди.


Кеча тунда тахминан 50 миллион киши АҚШнинг шимолий ва Канаданинг жанубий районларида қаронғуликда қолди. Американинг катта шаҳарлари¸ жумладан¸ Ню-Йорк¸ Детройт¸ Бостон ва Кливленд¸ шунингдек Канаданинг Торонто ва Оттава каби шаҳарларида электр қуввати узилиши рўй берди. Бугун секин-аста чироқлар қайта ëна бошлади.
Электр қуввати узилишининг сабаблари аниқланганича йўқ. Ню-Йорк шаҳар мэри Мишел Блумбергнинг айтишича¸ Ню-Йоркнинг шимолида ëхуд Канаданинг жанубида электр иншоотида юз берган авария мазкур муаммога сабаб бўлган.
"Биринчидан ҳамма билиши керакки¸ бу ерда ҳеч қандай терроризм амалиëти йўқ. Айрим тахминларга кўра¸ Ню-Йоркдан шимолда ëки жанубий Канадада юз берган авария туфайли электр қуввати узилган"¸- деди Ню-Йорк шаҳар мэри.
XS
SM
MD
LG