Линклар

Фаластин экстремистлари томонидан исроилликларга яна бир бор ҳужум уюштирилди.


Ўтган тунда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳри ёнида исроилликларга тегишли машина ўққа тутилган. Натижада 17 ёшли қизга оғир тан жароҳати етказилган.
Ҳужум учун масъулиятни “Ал-Ақса мазлумлари” гуруҳи ўз зиммасига олди.
Исроил ҳарбийлари томонидан тарқатилган яна бир маълумотга кўра, ўтган тунда Хевронда “Ҳамас” ва “Фатҳ” радикал гуруҳларининг икки фаоли ҳибсга олинган.
Иерихон ва Калкия шаҳарларидан Исроил ҳарбийларининг чиқарилиши жараёни, икки давлат расмийлари ўртасида юзага келган келишмовчилик туфайли тўхтатилган.
XS
SM
MD
LG