Линклар

“Нефт қувурларига нисбатан қилинаётган диверсиялар туфайли Ироқ кунига етти миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда”, -- деди Ироқдаги АҚШ фуқаролик маъмурияти бошлиғи Пол Бремер.


Туркияга нефт етказувчи қувур сўнгги кунлар давомида икки марта портлатилди. Қувурни қайта ишга тушириш учун узоқ вақт талаб қилиниши айтилмоқда.
Якшанба куни Бағдод ёнида яна бир диверсия амалга оширилди. Бу сафар шаҳарнинг шимолий қисмини сув билан таъминловчи қувур портлатилди. Бунинг оқибатида 300 мингга яқин одам ичимлик сувисиз қолди.
Энг сўнгги хабарларга кўра, Ироқда маҳаллий мухандислар Америка ҳарбийлари ёрдамида Туркияга нефт етказувчи қувурни тиклаш ишларини бошладилар.
XS
SM
MD
LG