Линклар

Ливия ҳукумати Локкерби воқеаси қурбонларининг оила аъзоларига 2.7 миллиард доллар ҳажмида товон пули тўлашга рози бўлди.

  • Ҳасанжон

Маълумки, 1988 йилда Пан Ам ҳаво йўлларига қарашли йўловчи самолёти Шотландиянинг Локкерби шаҳри ҳаво кенглигида портлаган эди. Мазкур террор ҳаракати натижасида эса самолёт бортидаги 270 йўловчининг бари нобуд бўлган эди. Шундан сўнг, БМТ Хавфсизлик Кенгаши терроризмни қўллаб-қувватлагани учун 1992 йилда Ливияга қарши халқаро санкциялар жорий қилди. Яқинда Ливия ҳукумати Локкерби фожеаси масъулиятни тан олиб, қурбонлар оила аъзоларига 2.7 миллиард доллар ҳажмида товон пули тўлашга рози бўлди.

Шундан сўнг, Британия дарҳол Ливияга қарши жорий этилган санкциялар бекор қилиниши ҳақидаги резолюция лойиҳасини 18 август куни БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этди.

Британиянинг БМТдаги элчиси Жоунез Парри бу ҳақда шундай деди:

- Мен, БМТ Хавфсизлик Кенгаши президентига тақдим этган хатда Ливия ҳукуматининг Британия ва Америка ҳукуматлари нуқтаи назаридан Хавфсизлик Кенгаши шартларини бажаргани аниқ айтилади.

Жоунез Парри Ливия расмийлари Локкерби воқеаси масъулиятини тан олгани ва Ливия ҳукуматининг келгуси масъулияти ҳақида шундай деди:

“Ливия элчисининг мактубида Ливия ҳукумати фожиа масъулиятини ўз зиммасига олгани, иккинчидан, товон пули тўлашга тайёрлиги, учинчидан, терроризмни қоралаши ва Локкерби воқеаси юзасидан бошқа саволларга ҳам жавоб беришга аҳд қилгани кўринади”.

Ливияга қарши жорий этилган халқаро санкциялар бекор қилиниши масаласи 20 август куни Хавфсизлик Кенгаши муҳокамасига қўйилиши кутилмоқда.

Айрим кузатувчиларга кўра, кейинги йилларда Ўзбекистонда жиноят ва жазо соҳасида ўзгаришлар кузатилмокда. 2001 йил август ойида “Ўзбекистон Республикаси жиноят ва жиноий процессуал кодекслари ҳамда маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳакидаги” қонуннинг қабул қилиниши бунга мисол қилиб кўрсатилмоқда. Мазкур қонун амалга тадбиқ этила бошланганидан кейинги давр мобайнида кузатилган ўзгаришлар ҳақида ҳамкоримиз Ҳумоюннинг лавхасида ҳикоя қилинади.
XS
SM
MD
LG