Линклар

logo-print

АҚШнинг Афғонистонни қайта қуришга оид янги режаси


А. Аррал Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон хусусидаги янги режаси тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган бўлсада¸ АҚШ президенти Жорж Буш маъмурияти Американинг Афғонистондаги амалиëтларида муваффақиятли ўзгаришлар ясашга қарор қилганлиги маълум бўлди.

Номини ошкор этмаган АҚШ расмийларига асосланган хабарга кўра¸ Американинг янги режаси бўйича Афғонистонга кўрсатилаëтган ëрдам миқдори йилига бир миллиард долларга кўпайиши мумкин. Ушбу қўшимча маблағ эса¸ АҚШ Мудофаа вазирлигининг уруш харажатларидан ажратилади.

АҚШнинг янги режаси ҳақидаги хабарлар Афғонистонда тўқнашув ва барқарорсизликлар давом пайтда пайдо бўлди. Ўтган ҳафтада¸ сотқин қўмондонлар ҳамда Толибон ва Ал Қайда қолдиқларининг тажовузлари оқибатида¸ тахминан 65 киши ҳалок бўлди. Ҳаттоки¸ бугунги миллий байрам куни – Афғонистонда Британия ҳукмронлигига чек қўйилганлигининг 84 йиллиги куни ҳам можаросиз кечмади. Мамлакат президенти Ҳомид Карзай укаси Аҳмад Вали Карзайнинг Қандаҳордаги уйида бомба портлади.

Минтақа бўйича америкалик мутахассис Чарлз Фэйрбэнкснинг айтишича¸ Бушнинг Афғонистон бўйича янги тадбири мамлакатда барқарорлик ўрнатилишига ва келаси йил июн ойига белгиланган сайловлар олдидан Карзай мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилиши мумкин.

"Маълумки¸ ҳозирга қадар АҚШнинг ҳукумат учун дастлабки дастури ва дастлабки иқтисодий ëрдами кўпроқ ярага боғлайдиган бинтга ўхшаб кетарди. Эндиликда АҚШ маъмурияти муаммоларни ечишга жиддий киришмоқда"¸ - дейди мутахассис.

Ўтган йили президент Буш Афғонистон муаммоларини ҳал этишга ваъда берган эди¸ бироқ¸ у ўз ваъдаси устидан чиқолмади. Афғонистон ҳукумати ваъда этилган маблағлардан тақрибан тўрт ярим миллиард доллар миқдорида донор давлатлардан ëрдам олди. Аммо¸ ушбу маблағнинг катта қисми мамлакатни қайта қуриш учун эмас¸ балки¸ инсонпарварлик ëрдамларига сарфланди.

Америкадаги муҳожир афғон аëлларининг нодавлат ташкилоти бошлиғи Симо Валининг айтишича¸ ниҳоят Буш маъмурияти Афғонистонни қайта қуриш ишларига жиддий киришишга қарор қилган.

"Биз бу ишларнинг жиддийлигига ва бизга берилган ваъдалар самимий эканлигига умид қиламиз. Биз ваъдалар қатъийлигига оддий афғонистонликларни ишонтира билишимиз керак. Тинчлик ва кўрсатиладиган ëрдам ҳар бир афғон аëл ва эркакига хизмат қилиши даркор"¸ - деб таъкидлайди Симо Вали.

Маълум бўлишича¸ АҚШнинг янги режаси асосида Буш миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиларидан бири ва Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзодни АҚШнинг Афғонистондаги элчичи сифатида таиинлайди. АҚШ расмийларига кўра¸ Афғонистонда туғилган Халилзоднинг мамлакатдаги роли Паул Бремернинг Ироқдаги ролига ўхшаган бўлади.

Аммо¸ Афғонистон расмийлари бу хусусда мулоҳаза билдирар эканлар¸ Ташқи вазирлиги матбуот вакили Умар Самад¸ Афғонистон Ироқ эмас¸ биз аллақачон ҳукумат ва давлат идоралари ташкил этганмиз¸ деб баëн этади.
АҚШ маъмурияти шунингдек¸ Афғонистон ҳукумати вазирликларининг асосий вазифаларига юздан ортиқ америкалик мутахассисларни тайинлашни ҳам назарда тутади.

Кўпчилик мутахассислар жумладан¸ БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Жейн Арнолд келаси йилги президентлик сайловларидан олдин Афғонистонда барқарорлик ўрнатилиши зарур бўлган вазифалардан ҳисобланади¸ деб билади.

"Бугун кўпчилик афғонлар мамлакатда эркин ва адолатли сайловлар ўтказиш учун шароит йўқлигига ишонади. Биз уларнинг фикрига қўшиламиз. Ҳозир мамлакатда сиëсий партиялар ва фуқаролар ўзларини тўла эркин ҳис этишлари учун ҳеч қандай шароит йўқ"¸ - деб баëн этади БМТ вакили.

Буш маъмуриятини Афғонистонни қайта қуришда етарли ишларни амалга оширмаганликда танқид қилувчиларнинг айтишларича¸ ҳозир президент ишни ниҳоясига етказишига янги туртки – 2004 йилги АҚШ президентлик сайловлари сабаб бўлмоқда. Агарда Афғонистон ва Ироқ тўғри йўлда кетаëтган бўлса¸ Бушнинг обрўси ошиши ва иккинчи бор сайловларда ғалаба қозониши мумкин.
XS
SM
MD
LG