Линклар

Индонезия расмийлари яқинда Жакарта меҳмонхонасига ҳужум қилганликда айбланган 10 кишининг номларини эълон қилдилар.


Мазкур ҳужум оқибатида 12 одам нобуд бўлди ва деярли 150 киши яраланди.
Расмийларга кўра¸ бу 10 кишидан баъзилари ўтган йили Бали оролида юз берган портлашларда қатнашган. Бали портлашлари оқибатида 200дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.
Индонезия ҳукумати “Жамоаи Исломия” гуруҳини ушбу икки ҳужумни уюштирилганликда айблади. Бу гуруҳнинг “Ал-Қайда” террор тармоғи билан алоқа ўрнатгани тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG