Линклар

Бугун Исроил Бош вазири Ариэл Шарон хавфсизлик расмийлари билан Ғарбий соҳилнинг Қалқилия ва Иерихон ҳудудларидан Исроил қўшинларини олиб чиқиш масаласини муҳокама қилди.


Исроил радиосининг билдиришича¸ бу ҳудудларни Фаластин маъмуриятига топшириш шартлари кўриб чиқилган. Бу ҳақда бошқа маълумот берилмади.
Айни пайтда¸ фаластинликлар Исроилдан Қалқилия ва Иерихон атрофида ўрнатган текширув пунктларини йўқ қилишни талаб этмоқдалар. Исроил эса хавфсизлик сабабларига кўра¸ бундай пунктларни бутунлай йўқ қилишдан бош тортмоқда.
XS
SM
MD
LG