Линклар

logo-print

Британия БМТ Хавфсизлик кенгашидан Ливияга қарши жорий этилган санкцияларни бекор қилишни сўради.


1988 йилда Шотландияда Америка йўловчи учқичи портлатилгандан кейин БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливияга қарши санкциялар жорий этган эди. Британия ва Қўшма Штатлар илтимосига кўра¸ БМТ Хавфсизлик кенгаши мазкур санкцияларни бекор қилиш масаласини эртага муҳокама қилади.
Яқинда Ливия ҳукумати Америка учқичи портлатилгани учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва ушбу ҳужум оқибатида қурбон бўлган 270 одамнинг яқинларига товон пули тўлашга рози бўлди.
XS
SM
MD
LG