Линклар

logo-print

Шимолий Корея пайшанба куни Жанубий Кореяда бошланадиган Жаҳон универсиадасида қатнашишини маълум қилди.


Пхенян жума куни Сеулда норозилик намойиши ўтказилгандан кейин Шимолий Корея спортчиларини халқаро ўйинларга юбормаслигини билдирганди. Мазкур намойиш давомида норозилар Шимолий Корея раҳбарининг суратини ва шу мамлакат байроғини ëқдилар. Намойишчилар шунингдек¸ Пхеняннинг ядровий қуроллар яратиш дастурини қораладилар¸ ҳамда Шимолий Корея раҳбарини истеъфо беришга чақирдилар.
Бугун Жанубий Корея президенти Но Му Хен ушбу намойиш юзасидан афсусланиш билдирди.
XS
SM
MD
LG