Линклар

Бугун БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳи портлатилгани оқибатида камида 16 одам¸ шу жумладан БМТнинг Ироқдаги махсус вакили Сержио Вийера де Миллио ҳалок бўлди ва 40дан ошиқ одам яраланди.


БМТ Бош котиби Кофи Аннан ҳужумни қоралади ва портлашни уюштирган шахслар тезда қўлга туширилиб¸ жавобгарликка тортилиши ҳақида умид билдирди.
АҚШ президенти Жорж Буш ҳам мазкур ҳужумни қоралаб¸ бундай ҳаракатлар билан Ироқни қайта қуриш ишларида қатнашаëтган томонларни қўрқитиб бўлмаслигини таъкидлади.
Россия ҳукуматига кўра¸ БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳи портлатилгани – халқаро ҳамжамият Ироқда тартибда ўрнатиш ишларига кўпроқ ëрдам бериши кераклигини кўрсатган.
Покистон расмийси БМТни ўз ишчиларини ҳимоя қилиш учун жиддийроқ хавфсизлик чораларини кўришга ва Ироқ халқини унинг фойдаси учун ишлаëтганига ишонтиришга чақирди.
XS
SM
MD
LG