Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:12

БМТ нима учун нишонга олинди?


Акрам Файзулло Сешанба куни БМТнинг Бағдоддаги қароргоҳига қилинган ҳужум кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Буни чоршанба куни Стокголмда журналистларнинг БМТ Бош котиби Кофи Аннанга берган саволларидан билиб олса бўлади.

“БМТ нима учун ҳужумга учради? - деган саволга жавоб берар экан Аннан¸ Ироқда АҚШ бошчилигидаги кучларга қаршилик кўрсатаëтган баъзи гуруҳлар мазкур ташкилотга стратегик нишон сифатида қараган кўринади”¸ - дея гап бошлади:

“Биз ироқликларга ëрдам бериш учун у ерга борганмиз¸ аммо бу айрим шахсларни қизиқтирмайдиганга ўхшайди. Ироқда вазиятни беқарорлаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган шахслар бўлиши мумкин. У ерда БМТ ва бошқа томонларнинг Ироқдан чиқишини хоҳлаëтган шахслар бўлиши мумкин ва улар нимага эришишга уринаëтганларини айтиш жуда қийин”¸ - деди Кофи Аннан.

Аммо кузатувчиларга кўра¸ Вашингтон сиëсатига қарши бўлганлар назарида БМТ ва унинг бошқармалари Ироқдаги АҚШ фуқаролик маъмурияти билан худди иттифоқдошлардек ишламоқда.

“Шунинг учун¸ - дейди Лондондаги Халқаро алоқалар институти таҳлилчиси Тим Гарден¸ Ироқдаги партизанлар ва террор гуруҳлари энди БМТга ҳам қарши ҳужумлар уюштирмоқдалар.”

“Босқинчи кучларга қарши бўлган турли гуруҳлар ҳарбийларга бевосита ҳужум қилиш баробарида таъсир кучи катта бўлган осонроқ объектларни ҳам нишонга олишни бошлаганига гувоҳ бўлаяпмиз. Нефт ва сув қувурлари портлатилганини кўрдик. БМТ ҳам осон¸ ҳам халқаро саҳнада диққатни тортадиган нишон сифатида кўрилганга ўхшайди”¸ - дейди Тим Гарден.

Таҳлилчининг айтишича¸ БМТни нишонга олган гуруҳларнинг мақсади ироқликлар ҳаëтини қайта нормаллаштириш учун Америка бошчилигида олиб борилаëтган ҳаракатларга зарар етказишдан иборат.

Тим Гарденга кўра¸ БМТ Ироқ урушидан кейин мамлакатга гуманитар ëрдам етказиб беришни қайта йўлга қўйиш ва келажакда у ерда умуммиллий сайловлар ўтказишда ëрдам беришини маълум қилиш орқали Ироқда муҳим рол ўйнаш режасида эканини кўрсатган.

“Бу гуруҳларнинг кўпчилиги Ироқнинг босқинчи кучлар назоратида қолиши ва демократияга ўтиш деган узоқ муддатлик режа остида ишлашини хоҳламайди. Агар бундайлар Ироқдаги оккупация маъмурияти билан дастлабки мураккабликлардан сўнг БМТнинг АҚШ билан муносабатда мувоффақиятга эришганини ҳис этган бўлсалар¸ ташкилот шу сабабга кўра ҳам нишонга олинган бўлиши мумкин. Мақсад мамлакатни беқарорлаштириш бўлса¸ халқаро ташкилотларнинг Ироқда фаолият олиб бора олмаслигини кўрсатиш ҳам ҳужум ортидаги омиллардан бири бўлиши мумкин”¸ - дейди Тим Гарден.

Сешанба куни Бағдоддаги БМТ қароргоҳига қилинган ҳужумнинг ал-Қайда террор тармоғи билан алоқа ўрнатгани айтилаëтган Ансар ул-Ислом жангари гуруҳи¸ Ироқдаги келгинди араб жангарилари ëки Саддам Ҳусайнга содиқ шахслар томонидан уюштирилгани тахмин этилмоқда.
XS
SM
MD
LG