Линклар

Жазоир жангарилари қўлида саҳрода беш ой давомида гаровда ушлаб турилган 14 нафар европалик Германияга етиб борди.


Тўққиз немис¸ тўрт швейцариялик ва бир нафар голландиялик бугун эрталаб ҳарбий учқичда Кологне аэропортига келиб қўндилар. Улар шу йилнинг феврал ва март ойларида европалик бошқа сайëҳлар қаторида Жазоирнинг жанубий қисмида ушлаб олинган эдилар.
Жазоир хавфсизлик кучлари мазкур сайëҳларнинг бир қисмини май ойида озод этган эди. Бошқаларини эса жангарилар чегарадан Малига олиб ўтишган эди.
Гаровдаги сайëҳларнинг қандай шарт-шароитларда озод этилгани номаълум.
XS
SM
MD
LG