Линклар

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро ташкилот Қирғиз расмийларини қамоқдаги мухолифат лидерини озод этишга чақирди.


Хюман райтс уотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиë бўйича ижрочи директори Элизабет Андерсен бугунги баëнотида таъкидлашича¸ Феликс Қулов сиëсий маҳбус ва у озод этилиши керак. Баëнотга кўра¸ Қуловнинг қамоқда сақланиши бўлажак сайловлар ҳақида берилган ваъдаларни пучга чиқармоқда. Президентлик сайловлари эса¸ 2005 йилда бўлиб ўтади.
Ор-номус партияси лидери¸ сабиқ вице-президент Феликс Қулов 2002 йилнинг май ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди.
XS
SM
MD
LG