Линклар

Москвада ҳуқуқ тартибот органлари ходимларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилди.


Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазири Борис Гризлов маълум қилди. Унинг айтишича бугун Москвада ўтказилган кенг миқёсли милиция операцияси давомида 11 киши ҳибсга олинган, уларнинг олти нафари собиқ ва амалдаги милиция ходимларидир.
Грызловнинг айтишича жиноий гуруҳ кичик ва ўрта бизнес вакилларини қўлга олишга уринган. Ҳибсга олинганлар, шунингдек, қотилликка буюртма бериш ва қалбаки жиноий ишлар олиб боришда гумон қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG