Линклар

Фаластин мухторияти Бош вазири Маҳмуд Аббос Ясир Арафатдан фаластинлик радикал гуруҳларга қарши кескин чоралар қўллашга санкция беришни талаб қилди.


Акс ҳолда ҳукумат аъзолари истеъфо беришларини айтишмоқда.
Аввалроқ, Маҳмуд Аббос Қуддусдаги террорчилик иштирокчиларини аниқлаб, ҳибсга олиш ҳақида кўрсатма берган эди.
Маҳмуд Аббос Исроилдаги автобус портлатилишига алоқадорлиги туфайли“Ҳамас” ва “Исломий жиҳод” экстремистик гуруҳлари билан ҳар қандай мулоқотни тўхтатган эди.
XS
SM
MD
LG