Линклар

Исроил ҳарбийлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Тулкарм, Женин ва Наблус шаҳарларини эгаллаб олдилар.


Ҳарбийларнинг бу ҳаракатлари замирида Қуддусдаги террорчилик ҳаракатлари айбдорларини топиш нияти яширингани айтилмоқда. Сешанба куни кечки пайт Қуддусда содир этилган террорчилик оқибатида 18 киши нобуд бўлган, 100 дан ортиғи яраланган. Террорчилик ҳаракати учун масъулиятни “Ҳамас” ва “Исломий жиҳод” гуруҳлари ўз зиммасига олди.
Тулкармда Ясир Арафат етакчилик қилувчи “Фатҳ” ҳаракатининг уч фаоли ҳибсга олинди. Рейд давомида фаластинлик ўсмир отиб ўлдирилгани айтилмоқда.
Фаластиндаги манбаларнинг хабар беришича, Женинда отишма ва портлашлар садолари эшитилмоқда.
XS
SM
MD
LG