Линклар

Покистон Ташқи ишлар вазири Маҳмуд Касури Кобулга келди.


Чегараолди ҳудудларидаги вазият музокаралар марказида бўлиши айтилмоқда. Расмий Кобулга кўра, Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудларида ўрнашиб олган толиблар қолдиқлари ҳамда “Ал-Қайда” вакиллари ора-сирада Афғонистон ҳудудига ҳужумлар уюштирмоқда.
Ўтган ҳафтада толиблар томонидан Пактико вилоятининг жануби-шарқига уюштирилган ҳужум оқибатида 25 киши нобуд бўлган. Маҳаллий фуқароларга кўра, 100 га яқин жангари Урузгон вилоятининг тоғли ҳудудларига яшириниб олган.
НАТО тинчлик сақловчи кучларининг янги қўмондони, немис генерали Готц Глимеротга кўра, шаҳарда осудалик ҳукмрон, аммо террорчилик ҳужумлари хавфи мавжуд.
XS
SM
MD
LG