Линклар

logo-print

Кеча Камчатка осмонида ғойиб бўлган МИ-8 вертолётини қидириш ишлари давом этмоқда.


Вертолёт бортида Сахалин вилояти губернатори Игор Фахруддиновдан ташқари яна неча киши бўлгани ҳамон номаълумлигича қолмоқда. Вертолётда бўлган шахсларнинг барчаси Сахалин вилояти маъмурияти вакилларидир. Улар губернаторга ҳамроҳлик қилишган.
Қидирув ишларида юздан ортиқ ҳарбий хизматчи, ўнлаб ҳарбий кема ва ҳаво кучлари иштирок этмоқда.
Об-ҳавони кузатиб бориш маркази вакиллари, яқин кунларда қидирув ишлари олиб борилаётган ҳудудда ҳаво ҳарорати кескин ўзгаришини айтишмоқда.
XS
SM
MD
LG