Линклар

Куни кеча Бағдодда содир этилган террорчилик қурбонлари сони ортиб бормоқда.


БМТ ваколатхонаси жойлашган меҳмонхона вайроналари остидан яна учта жасад топилди. Шундан келиб чиққан ҳолда қурбонлар сони 23 кишини ташкил этгани айтилмоқда. 100 дан ортиғи яраланган.. Қутқарувчиларга кўра, уч қавати қулаб тушган бино вайроналар остида ўнлаб одам қолиб кетган бўлиши мумкин. Уларни тириклайин қутқариб олишга умид йўқ.
Террорчилик ҳаракати юзасидан тергов ишларида Ироқ полицияси билан бирга АҚШ Федерал қилдирув бюроси ходимлари ҳам иштирок этишмоқда.
Сўнги хабарларга кўра, гарчи БМТ вакилларининг аксари мамлакатдан эвакуация қилинган бўлса-да, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ироқдаги фаолиятини шанба кундан бошлаб тўла-тўкис тиклаши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG