Линклар

Қирғизистон суди май ойида икки милиция пунктига ҳужум қилган 12 кишини озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.


Айбланувчилар милиция пунктларига бостириб кириб, милиция ходимларини калтаклаганлик ва турли қуролларни ўғирлаганликда айбдор деб топилдилар.

Судья Замирбек Самаковга кўра, гуруҳ раҳбари Одилбек Каримов давлат тўнтарувини уюштирганлик ва мамлакат территориал яхлитлигига тажовуз қилганлиги учун 25 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Судьянинг таъкидлашича, маҳкама жараёнида Каримов президент Асқар Ақаевни ҳокимиятдан четлаштириб, Фарғона водийсида янги давлат барпо этишни режалаштирганини тан олган.

Фарангис Саид
XS
SM
MD
LG