Линклар

Бугун Эроннинг Аргентинадаги собиқ элчиси Лондон судида сўроқ қилинди.


Ҳади Сулаймонпур кеча Британия полицияси томонидан Аргентинанинг экстрадиция талабига кўра ҳибсга олинган эди. У 1994 йилда Буэнос-Айресда яҳудийлар маданий марказидаги портлашни уюштирганликда гумон қилинмоқда.

Эрон ҳукумати ҳодисадан норозилик бидирди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ҳамид Резо Асафий Британия ҳукумати ҳаракатлари ортида сиёсий сабаблар борлигини айтиб, улар сионистлар таъсирида амалга оширилганини таъкидлади.

Аргентина ҳукумати талабида Сулаймонпур Буэнос-Айресда яҳудийлар маданий марказидаги одамларни ўлдиришда бошқа қотиллар билан тил бириктиргани айтилади.

Эрон ҳукумати Аргентина пойтахтидаги 85 одам ҳаётига зомин бўлган, 300 кишини яралаган портлашларга алоқадорлигини доимо инкор этиб келган.
XS
SM
MD
LG