Линклар

Покистон Афғонистонга чегара ҳудудидаги толиблар ҳужумларини камайтириш мақсадида разведка соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришни таклиф этди.


Покистон Ташқи ишлар вазири Хуршид Қасурий Кобулда журналистлар саволларига жавоб берар экан, разведка маълумотлари билан ўртоқлашиш чегара ҳудудидаги тушунмовчиликларга чек қўйиши мумкинлигини айтиб ўтди. У, шунингдек, Покистон қўшинлари ўтган ой чегарани кесиб, Афғонистон ҳудудига ўтганини инкор этди.

Афғонистон расмийлари чегара ҳудудларидаги ҳужумларни Покистонда бошпана топган Толибон қолдиқлари амалга ошираётганини таъкидламоқдалар.

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Умар Самад Афғонистон Покистон билан ҳамкорликка тайёрлигини қайд этиб, разведка маълумотлари билан алмашиш таклифини рад этмади.

Қасурий кеча Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, Ташқи ишлар вазири Абдулла ва Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳимлар билан учрашган эди. Бугун унинг Покистонга қайтиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG