Линклар

logo-print

АҚШ раҳбарияти Ироқдаги қайта қуриш ишларига бошқа мамлакатларни жалб этишга қаратилган фаолиятни жадаллаштирмоқда.


Кеча АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан учрашиб, Ироқдаги хавфсизлик вазиятини муҳокама қилган эди.

Музокаралардан сўнг Пауэлл БМТнинг Бағдоддаги ваколатхонасига қилинган ҳужум АҚШ етакчилигидаги коалиция ва БМТнинг Ироққа нисбатан режаларини ўзгартирмаганини таъкидлади:

- БМТ ва коалиция масъулияти ўзгармади. Қўшма Штатлар Ироқда қолиб, Саддам Ҳусайн режими ағдарилганидан сўнг берган ваъдаларини бажариш ниятида. Бу ваъдалар, албатта, бажарилади.

Шундай дер экан, Колин Пауэлл АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий назорати камаяётгани ҳақидаги тахминларни инкор этди. Айни вақтда у БМТнинг янги резолюцияси бошқаларни ҳам АҚШ етакчилигидаги коалиция фаолиятига қўшилишга мажбур қилишини айтиб ўтди.
XS
SM
MD
LG