Линклар

Бугун бир гуруҳ россиялик зиёлилар президент Владимир Путинга мурожаат қилиб, чечен сепаратчилари билан музокаралар бошлашга даъват этдилар.


Мурожаатномани 31 киши, шу жумладан Андрей Сахаров беваси Елена Боннер, Москвадаги Хелсинки гуруҳи раҳбари Людмила Алексеева ва қонуншунос Сергей Ковалёв имзолаган.

Айни вақтда 28 чечен нодавлат ташкилоти 5 октябр куни ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларига нисбатан бойкот эълон қилганини маълум қилди. Бунинг сабаби, ташкилот вакилларига кўра, сайловлар адолатли ва очиқ бўлмаслигининг аниқлигидадир.

Грознийда Ведено туманининг юзлаб фуқаролари маҳаллий ҳокимият биноси олдидаги йўлни ёпиб қўйдилар. Сурункасига олтинчи кун давом этаётган бу акциядан мақсад - Россия қўшинларининг сўнгги ҳарбий амалиётлари давомида ҳибсга олинган одамларнинг озод этилишидир.
XS
SM
MD
LG