Линклар

logo-print

БМТ раҳбарияти Бағдоддаги ходимларнинг ярмисини қўшни Иорданияга кўчиришга қарор қилганини маълум қилди.


Иорданиядаги БМТ вакили Кристин Макнаб Бағдодда ходимларнинг энг асосийлари қолаётгани, инсонпарварлик ва қайта қуриш ишларида кўмаклашиш учун минтақага яна бир неча ходим бориши кутилаётганини билдирди.

Макнабнинг, шунингдек, айтишича, сешанба кунги ҳужумда жароҳатланган 100 одам биринчи бўлиб кўчирилади. Улар Иорданияда даволанадилар, сўнг уйларига қайтадилар.

Сешанба куни Бағдоддаги БМТ қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида 23 одам нобуд бўлган эди. Яраланганларнинг 10 нафари оғир аҳволда. Кўплар тақдири номаълум. Кристин Макнаб қурбонлар сони янада ошишини айтди.
XS
SM
MD
LG