Линклар

Бугун Яқин Шарқдаги Ғазо шаҳрида кечаги ҳужумда ўлдирилган Ҳамас раҳбари ва унинг икки қўриқчисини дафн этиш маросимига минглаб фаластинликлар йиғилдилар.


Исроилга қарши мазмунга эга шиорларни кўтариб чиққан одамлар Ҳамас раҳбари Исмоил Абу Шанабни ўлдирганлардан қасос олишни талаб қилдилар.

Исроил кеча фаластинликларга ракета ҳужумини уюштирганидан сўнг, Ҳамас ва Исломий жиҳод гуруҳлари оташкесинга чек қўйилганини эълон қилиб, Шанабни ўлдирганлардан қасос олажакларини маълум қилдилар.

Ўтган кечада фаластинлик жангарилар яҳудийлар қишлоқларига қарата миномётлардан ўқ уздилар. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG