Линклар

Бугун Ироқ жанубидаги Басра шаҳрида британиялик уч аскар ўлди, яна бири яраланди.


Гувоҳларга кўра, Британия аскарлари кетаётган автомобил қаршидан келаётган машинадан ўққа тутилган.
Ироқ шимолида курдлар ва туркман гуруҳлари ўртасида қуролли тўқнашув давом этмоқда. Бугун АҚШ ҳарбийлари айтганига кўра, америкалик аскарлар Киркук шаҳри яқинида кеча ўққа тутилганидан сўнг, икки туркманни отиб ўлдирган.
Ироқдаги фуқаролар маъмуриятининг америкалик раҳбари Пол Бремерга кўра, ироқликлар АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларига саботаж ва ҳужум уюштираётган шахсларни топишда кўпроқ ёрдам бермоқдалар: “Сўнгги уч ёки тўрт ҳафта ичида саботаж ва ҳужумлар ким томонидан уюштирилаётганини бизга келиб айтаётган одамлар сони сезиларли кўпайди. Бу бизга жиноятчиларни қўлга олишда ёрдам беряпти” - деди Пол Бремер.
XS
SM
MD
LG