Линклар

Россия расмийлари, мамлакатнинг Узоқ шарқида халокатга учраган вертолет парчалари топилганини маълум қилдилар.


Тўрт кун олдин юз берган мазкур вертолет ҳалокатида Сахалин вилояти ҳокими Игор Фархуддинов билан бирга 20дан ортиқ одам ўлган. Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийлари ҳокимдан ташқари унинг ёрдамчиси ва матбуот котибининг жасадларини ҳам аниқладилар.
Россия президенти Владимир Путин ўлганлар оила аъзоларига таъзия изҳор қилди. Кремл расмийларига кўра, Путин воқеани ўрганиб чиқиш учун давлат комиссияси тузишга буйруқ берган ва қурбон бўлганлар оиласига ёрдам кўрсатишни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG