Линклар

Қизил Хоч халқаро қўмитаси Ироқдаги ходимлари сонини қисқартирмоқда.


Миссиянинг Бағдоддаги вакилига кўра, чет эллик ходимлар сони 50 фоизга қисқартирилади.
Шу билан бирга, қўмита вакилининг айтишича, ташкилот террорчилар томонидан ҳужум уюштирилиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилган. Июл ойида Бағдод яқинида ташкилот ходимларидан бири ўлдирилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Қизил Хоч қўмитасининг Бағдоддаги вакиласи Нада Думани ташкилотнинг муайян ходимлари Ироқда қолиши ва ўз фаолиятини давом эттиришини таъкидлаган.
“Мен ва менинг касбдошларим Ироқда қоламиз, зеро биз бу ерда кераклигимизни биламиз”, деди Нада Думани.
XS
SM
MD
LG